LIMSwiki

По — Италиядаги энг катта даре. Узунлиги 652 км, ҳавзасининг майдони 75 минг км². Ғарбий Алп тоғларидан бошланиб, кўп қисми Падана текислигидан оқади ва Адриатика денгизига ботқоқли делта (майдони 1,5 минг км²) ҳосил қилиб қуйилади. Водийси кенг, ўзани эгри-бугри. Дарёга жуда кўп ирмоклар қўшилган, делта қисмида эса тармоқларга бўлинади. Май—июн ва окт,— ноябрда тўлиб оқади, тез-тез тошиб туради. Ўртача сув сарфи қуйилиш жо-йида 1460 м³/сек. Даре денгизга йилига 46 км3 сув, 13—15 млн. т оқизиқкел-тиради. П.дан суғоришда фойдаланилади. ГЕСлар қурилган. Қуйилиш еридан Пяченса шаҳригача кема катнайди. Ирмоклари ва каналлар орқали Лагомажоре, Комо, Гарда ва бошқа кўллар билан туташган. Даре бўйидаги йирик ша-ҳарлар: Турин, Пяченса, Кремона ва бошқа[1].

Манбалар

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил