LIMSwiki
Contents
Дунё аҳолиси маълум бир вақтда Ерда яшовчи барча одамлар сонининг умумий йиғиндисидир. 2022-йил ноябр ҳолатига кўра, дунё аҳолиси тахминан 8 миллиард кишидан ошиқдир[1].
1970-йилларга қадар дунё аҳолиси гиперболик тарзда ўсганди; 1990-йилдан бошлаб эса, дунё аҳолисининг ўсиш суръатининг секинлашуви кузатилмоқда[2], 1990-йилда ўсиш 87,4 миллионни ташкил этган бўлса, 2000-йиллардаги ўртача ўсиш 1963-йилга нисбатан қарийб икки баравар камайди.
БМТ маълумотларига кўра, 1994-2014-йилларда 60 ёшдан ошган одамлар сони икки баравар кўпайди ва 2014-йилга келиб дунёда қариялар сони беш ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетди[3]. CИА Wорлд Фаcтбоок нинг 2020-йил бўйича маълумотларига кўра, Япония дунёдаги барча мамлакатлар орасида энг юқори ўртача ёшига эга — 48,6. 2020-йил ҳолатига кўра, Япония аҳолисининг 29,18 фоизи 65 ёшдан ошган[4].
2009-йилда инсоният тарихида биринчи маротаба шаҳар аҳолиси сони қишлоқ аҳолиси сонига тенглашди ва 3,4 миллиард кишини ташкил қилди[5]. Келажакда ҳам, шаҳар аҳолиси дунё аҳолисининг ортиб бораётган қисмини ташкил этиши кутилмоқда (яъни, шаҳар аҳолиси бутун дунё аҳолисидан тезроқ ўсишда давом этади). 2020-йил ҳолатига кўра, дунё аҳолисининг 56,2 % шаҳарларда истиқомат қилади[6]. БМТ тадқиқотларига кўра 2050-йилда дунё аҳолисининг 68,6 фоизи шаҳарларда истиқомат қилади[7].
Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2019-йилда дунё аҳолиси 7,674 миллиард кишини ташкил этди[8].
2020-йил кўрсаткичлари бўйича дунё аҳолисининг 59,5 фоизи Осиёда, 17,2 фоизи Африкада, 9,6 фоизи Европада, 8,4 фоизи Лотин Америкасида, 4,7 фоизи Шимолий Америкада, 0,5 фоизи Океанияда истиқомат қилади[7]. 2050-йилда, БМТ дунё аҳолисининг 55,8 фоизи Осиёда, 26,3 фоизи Африкада, 8,0 фоизи Лотин Америкасида, 7,5 фоизи Эвропада, 4,5 фоизи Шимолий Америкада, 0,6 фоизи — Океанияда[9][10][11][12][13][14] яшайди деб тахмин қилмоқда.
2014-йилда БМТ ва Вашингтон университети олимлари 2100-йилга келиб Ер аҳолиси 11 миллиард кишига етади деган хулоса келишганди[15]. Вашингтон университети олимларининг кейинги (2020) ҳисоб-китобларига кўра, 2100-йилга келиб дунё аҳолиси 8,8 миллиард кишини ташкил қилади[16][17].
Аҳоли сони бўйича дунёдаги энг йирик давлат — Хитой, иккинчи ўринда Ҳиндистон туради. 1991-йилгача Совет Иттифоқи аҳоли сони бўйича учинчи ўринда турар эди, у парчаланганидан кейин, 2006-йилдан кейин 300 миллиондан ортиқ аҳолига эга Америка Қўшма Штатлари учинчи ўринни эгаллади. Индонезия ва Покистон аҳоли сони бўйича тўртинчи ва бешинчи ўринларда; Нигерия, Бразилия, Бангладеш, Россия мос равишда олтинчи, эттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи ўринларни эгаллаган.
Миллиардлар
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, дунё аҳолиси сони йиллар кесимида қуйидаги қийматга эга:
- 1 миллиард — 1804;
- 2 миллиард — 1927;
- 3 миллиард — 1960;
- 4 миллиард — 1974;
- 5 млрд — 1987-йил 11-июл;
- 6 миллиард — 1999-йил 12-октябр[18] ;
- 7 миллиард — 2011-йил 31-октябр[19] ;
- 8 миллиард — 2022-йил 15-ноябр (тахминан)[20][21].
- Агар аҳоли сонининг ўсиш динамикаси кескин ўзгаришларга учрамаса, 9 миллиард кишилик маррани тахминан 2042-йилга қадар босиб ўтилади[22][22][23].
Жамғарма баъзи болаларни шартли равишда сайёрамизнинг 5, 6 ёки 7 миллиард аҳолиси деб эълон қилиб Шартли Тадбирлар ташкил қилиб туради.
Голландиянинг математика ва информатика марказининг статистик мутахассиси Питер Грунвалднинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, инсониятнинг 162 минг-йиллик тарихида Ерда 107 миллиарддан ортиқ одам туғилган[24].
Аҳоли сони бўйича дунёдаги энг йирик давлатлар
- Ҳиндистон — 1 423 761 000[25]
- Хитой — 1 412 600 000[26]
- АҚШ — 333 341 174[27]
- Индонезия — 275 773 800[28]
- Покистон — 229 488 994[29]
- Нигерия — 216 746 934[29]
- Бразилия — 215 407 834[30]
- Бангладеш — 168 220 000[31]
- Россия — 147 190 000[32]
- Мексика — 128 271 248[33]
Манбалар
- ↑ „Wорлд Популатион Cлоcк: 7.95 Биллион Пеопле (2022) - Wорлдометерс“ (эн). wорлдометерс.инфо. Қаралди: 2022-йил 7-июн.
- ↑ Экспертний портал Висшей школи экономики
- ↑ ООН: населениэ Земли достигло 7,2 млрд человек (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-22 санасида архивланган) // Вести Экономика
- ↑ „Эаст Асиа/Соутҳеаст Асиа :: Жапан — Тҳе Wорлд Фаcтбоок — Cентрал Интеллигенcе Агенcй“. 2010-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-ноябр.
- ↑ В 2009 году число горожан впервиэ сравнялос с числом селских жителей, составив 3,4 миллиарда человек
- ↑ „Wорлд — Тҳе Wорлд Фаcтбоок — Cентрал Интеллигенcе Агенcй“. 2016-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-декабр.
- ↑ 7,0 7,1 Wорлд Популатион Cлоcк: 7.8 Биллион Пеопле (2020) — Wорлдометер
- ↑ Дататопиcс.Wорлдбанк.орг
- ↑ Популатион оф Асиа (2020) — Wорлдометер
- ↑ Популатион оф Африcа (2020) — Wорлдометер
- ↑ Популатион оф Эуропе (2020) — Wорлдометер
- ↑ Популатион оф Латин Америcа анд тҳе Cариббеан (2020) — Wорлдометер
- ↑ Популатион оф Нортҳерн Америcа (2020) — Wорлдометер
- ↑ Популатион оф Оcеаниа (2020) — Wорлдометер
- ↑ „Население Земли в 2100 году составит 11 миллиардов человек“. Лента.ру (18 сентября 2014). Қаралди: 2020-йил 2-октябр.
- ↑ Сергей Коленов. „Населению Земли предрекли сокращение после 2064 года“. Интернет-издание Н+1 (2020-йил 16-июл). Қаралди: 2020-йил 2-октябр.
- ↑ Максим Макарычев. „Эксперты: В 2100 году на Земле будут проживать 8,8 миллиарда человек“. Интернет-портал «Российской газеты» (2020-йил 15-июл). Қаралди: 2020-йил 2-октябр.
- ↑ [„Wорлд Популатион Ҳиц 6 Биллион“. 2017-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 30-сентябр. Wорлд Популатион Ҳиц 6 Биллион]
- ↑ Популатион севен биллион: УН сец оут чалленгес — ББC Неwс
- ↑ „Осенью численность населения Земли достигнет 8 млрд человек“ (ру). Форбес.ру. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „В ООН рассказали, когда население Земли достигнет 8 млрд человек“ (ру). РБК. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ 22,0 22,1 „Ч. 5: Популатион Сизе анд Cомпоситион“, Wорлд Популатион Проспеcц, тҳе 2000 Ревисион. Унитед Натионс Популатион Дивисион — 171-бет.
- ↑ „Тотал фертилитй эстиматес, 1950–2010“. УН Популатион Дивисион (2011-йил 1-апрел). 2012-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 14-июн.
- ↑ „Сколько людей жило на Земле за всю историю“. Новые Известия. 2016-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-июл.
- ↑ „Репорт Популатион Прожеcтион 2019“. Нҳм.гов.ин. Қаралди: 2022-йил 27-июл.
- ↑ „人口总量保持增长,增长速度持续放缓“ [Тҳе тотал популатион кеэпс гроwинг, анд тҳе гроwтҳ рате cонтинуэс то слоw доwн] (Чинесе). Натионал Буреау оф Статистиcс оф Чина. Қаралди: 2022-йил 18-январ.
- ↑ „Популатион Cлоcк“. Cенсус.гов. 2015-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-апрел.
- ↑ „Мид Еар Популатион (Тҳоусанд Пеопле)“. Бадан Пусат Статистик – Индонесиа. Қаралди: 2022-йил 16-март.
- ↑ 29,0 29,1 „Wорлд Популатион Проспеcц 2019“. Унитед Натионс.
- ↑ „ИБГЕ | Прожеçãо да популаçãо“. Ибге.гов.бр. 2020-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-ноябр.
- ↑ „Монтҳлй Статидтиcал Буллетин – Бангладеш“. 2022-05-12-10-42-55414488д843дб66462б5410cб439c22.пдф. Бангладеш Буреау оф Статистиcс (2022-йил феврал). 2022-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
- ↑ Тимес, Тҳе Мосcоw „Руссиа Репорц 147М Популатион ин 2021“ (эн). Мосcоw Тимес (2022-йил 30-май). Қаралди: 2022-йил 2-июн.
- ↑ „Мехиcо Популатион | Моодй’с Аналйтиcс“. Эcономй.cом. Қаралди: 2022-йил 2-июн.