Type a search term to find related articles by LIMS subject matter experts gathered from the most trusted and dynamic collaboration tools in the laboratory informatics industry.
Сенат (лотинча: сенāтус; от лотинча: сенех сўзидан олинган — тарж. «қария») — давлат ҳокимиятининг юқори органи бўлиб, кўпинча қонунчилик кенгашларининг (парламент) юқори палатаси шундай номланади.
Қад. Рим Республикаси даврида олий ҳокимият органи; 2) Россияда 1711 — 1917-йилларда ҳокимлик қилувчи С. — қонун чиқарувчи ва давлатни бошқарувчи олий давлат органи. 19-асрнинг 1-ярмидан олий суд органи; 1864-йилдан эса олий кассация инстансияси. Бош прокурор томонидан бошкариб турилган (унинг ўзи 1802-йилдан адлия вазири). Сенаторларни император тайинлаган; 3) бир канча давлатларда (Италия, Франсия, АҚСҲ, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам) парламент юқори палатасининг номи. Одатда, қуйи палатага нисбатан бошқача тартибда сайланади. Федерацияларда (масалан, АҚШда) ҳар қайси штатдан 2 тадан сенатор сайланади; одатда, сенаторларнинг 1/3 қисми ҳар 2—3 йилда алмаштириб турилади. Баъзи ҳолларда С. муайян суд ваколатларига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикасида Сенати аъзолари (сенаторлар) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — 4 кишидан сайланади. С.нинг 9 нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, и.ч. соҳасида, давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқдарида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси С.ининг (жами 65 сенатор) ваколат муддати 5 й. Унинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, "Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принсиплари тўғрисида"ги (2002-йил 4 апрел), "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги (2002-йил, 12 декабр) конституциявий қонунларга, шунингдек, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги (2003-йил 29 август) конунга мувофиқ ташкил этилади.[1]