Design of generalized search interfaces for health informatics

Edit links
Қоҳира
Қоҳира ал-Қāҳира القاهرةнинг байроғи
Байроқ
Қоҳира ал-Қāҳира القاهرةнинг расмий герби
Герб
30°2′40″Н 31°14′9″Э / 30.04444°Н 31.23583°Э / 30.04444; 31.23583
Ҳукумат
 • Ҳоким Др. Абдул Азим Вазир
[[Филе:|290пх|Қоҳира харитада]]

Қоҳира (арабча: القاهرة‎) — Миср пойтахти, қадимий шаҳар. Африкада энг катта шаҳар. Нил дарёси дел-тасидан жанубида, асосан, дарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Маъмурий жиҳатдан Қоҳира муҳофазасини ташкил этади. Аҳолиси 16 млн. кишидан зиёд (2000, шаҳар атрофи билан). Иқлими Ўрта денгиз бўйига хос, ўртача температура январда 12°, июлда 27°. Йиллик ёғин 34 мм, апрел – май ойларида 50 кунгача иссиқ қуруқ шамол – хамсин эсади.

Қоҳира – халқаро ҳаво, мамлакатнинг темир йўл, автомобил ва дарё йўлларининг йирик чорраҳаси. Қоҳира ва унинг атрофида мамлакат саноат корхоналарининг 1/4 қисми, фабрика ва завод ишчиларининг 1/3 қисми тўпланган. Машинасозлик (шу жумладан, транспорт машинасозлиги) ва металлсозлик, тўқимачилик, кимё, семент ва озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Шаҳар яқинида йирик қора металлургия маркази бор. Қоҳира – йирик савдо-молия, араб дунёсининг муҳим ноширлик фаолияти марказларидан. Қоҳирада бадиий ҳунармандчилик қадимдан ривожланган: тери, ёғочдан турли-туман бадиий буюмлар тайёрланади. Шаҳарда Миср музейи, ислом санъати музейи, бадиий музейлар, Академия, университет, Миср институти ва бошқа олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот муассасалари (чўл, тро-пик тиббиёт, қишлоқ хўжалиги институтлари), кутубхоналар, театрлар бор.

Қадимда (тахминан милоддан аввалги 17-асрда) Қоҳира ўрнида қишлоқ бўлган. Рим-Византия даврида шаҳар Бобил, кейинроқ Фустат номлари билан машҳур эди. 861 йилда Аҳмад ал-Фарғоний Қоҳира яқинидаги Равзо оролда Нил дарёси суви сатҳини ўлчаб турадиган нилометр қурган. Бу ноёб иншоот ҳозирги қадар сақланиб турибди. 969 йилда шаҳарнинг шим. чеккасида "Миср ал-Қоҳира" ("Ғолиб Миср") номи билан Фотимийлар ҳокимлари қароргоҳлари қурила бошлади. 641–969 йилларда К,. Миср, Тулунийлар, Ихшидийларнинг араб ноиблари, 973– 1171-йилларда Фотимийлар халифалиги пойтахти бўлган. Айюбийлар (1171 – 1250) ва мамлуклар (1250-1517) даврида йирик диний-сиёсий, савдо ва ҳунармандчилик маркази эди. 1517-йилда шаҳарни усмонли турклар эгаллади. Миср эк-спедицияси даврида (17981801) Қоҳира франсуз қўшинлари томонидан босиб олинган. Шаҳар аҳолиси бир неча марта (1798, 1800) босқинчиларга қарши қўзғолон кўтарган. 19-асрда Қоҳира анча ривожланди, янги турар жойлар, саноат корхоналари қурилди, олий ўқув юртлари ташкил этилди. 1882-йилда Қоҳирани инглиз қўшинлари эгаллаб, уни 1914–22 йилларда Британия протекторати маъмурий марказига айлантирди. 1922-йилдан Миср Подшоҳлиги пойтахти. 1953–58 йилларда Миср Республикаси, 1958–71 йилларда Бирлашган Араб Республикаси, 1971-йилдан Миср Араб Республикаси пойтахти.

Шаҳар эски ва янги қисмлардан иборат. Эски Қоҳирада (Фустат, Бобил) "Троя минораси" (милоддан аввалги 130 йил), византия даври черковлари (Авлиё сергий, Биби Марям, Варвара) ва илк араб даври Амр ибн ал-Асо масжиди (7-аср), Ибн Тулун масжиди (9-аср); фотимийлар давридан шаҳар девори харобалари (11-аср), АчАзҳар ва бошқа масжидлар, Сабъа Банот ("Етти қиз", 11-аср), Умм Кулсум (1122) мақбаралари, масжидлар, Усмонли турклар давридан Синон пошшо (1571), муҳаммад Али (1930–48) масжидлари сақланган. Янги шаҳар қисмида кенг кўчалар, кўп қаватли бинолар, хиё-бонлар, ҳукумат бинолари, университет шаҳарчаси, телемарказ, банк бинолари, саноат раёнлари ва бошқа қурилган.

Ҳаволалар